Кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида эҳтиёткорликка чақирилди

Zamin.uz

Тошкент шаҳрида об-ҳаво шароити ёмонлашгани, кучли шамол ва мўл ёғингарчилик кузатилаётгани маълум қилинди. Шу сабаб электр узатиш тармоқлари узилиши, дарахтлар қулаши ва чанг-тўзонли ҳолатлар юзага келиши хавфи бор.

Шаҳардаги барча масъул хизматлар тўлиқ шай ҳолатга келтирилган. Фуқаролардан автомобилларни дарахтлар, реклама конструкциялари ва мустаҳкам ўрнатилмаган иншоотлар яқинида қолдирмаслик сўралди.

Шунингдек, электр узатиш тармоқлари ва хавф туғдириши мумкин бўлган ҳудудлар яқинида юрмаслик тавсия этилди.

Фавқулодда ҳолатларда 112 ягона рақами, 1055 диспетчерлик хизмати ёки (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish