Кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида эҳтиёткорликка чақирилди
1 дақиқа ўқиш70

Тошкент шаҳрида об-ҳаво шароити ёмонлашгани, кучли шамол ва мўл ёғингарчилик кузатилаётгани маълум қилинди.
Шу сабаб электр узатиш тармоқлари узилиши, дарахтлар қулаши ва чанг-тўзонли ҳолатлар юзага келиши хавфи бор.
Шаҳардаги барча масъул хизматлар тўлиқ шай ҳолатга келтирилган.
Фуқаролардан автомобилларни дарахтлар, реклама конструкциялари ва мустаҳкам ўрнатилмаган иншоотлар яқинида қолдирмаслик сўралди.
Шунингдек, электр узатиш тармоқлари ва хавф туғдириши мумкин бўлган ҳудудлар яқинида юрмаслик тавсия этилди.
Фавқулодда ҳолатларда 112 ягона рақами, 1055 диспетчерлик хизмати ёки (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…