Zamin.uz
Глобал технология бозорида сунъий интеллект (AI) ва юқори самарали ҳисоблаш тизимларига бўлган талабнинг мисли кўрилмаган даражада ортиши серверлар учун зарур бўлган бутловчи қисмлар нархига бевосита таъсир кўрсата бошлади.
Хусусан, сервер ва энергетика тизимларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланган алюминий электролитик конденсаторлар ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар нархлар ошишини эълон қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Япониянинг ушбу соҳадаги гигантлари — Ниппон Чеми-Кон ва Ничикон компаниялари ўз маҳсулотлари нархини сезиларли даражада кўтаришини маълум қилди.
Ixbt.com маълумотига кўра, дунёда иккинчи йирик етказиб берувчи ҳисобланган Ничикон аллақачон ўз мижозларини барча турдаги маҳсулотлар учун нархлар ошиши ҳақида огоҳлантирган.
To‘liq maqolani o‘qing