Zamin.uz
Буюк Британияда жуда катта фирибгарлик схемаси фош этилди: талабалар номидан имтиҳонларни топшириб, курс ишларини тайёрлаб берган Amazon курьери қарийб 3,1 миллион доллар (2,4 миллион фунт стерлинг) миқдорида даромад олгани учун 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бу ҳақда BBC хабар берди. Маълумотларга кўра, 43 ёшли Шаҳид Аднан PhD илмий даражасига эга бўлиб, курьер сифатида ишлагани билан бирга, талабалар учун пулли хизматлар кўрсатиб келган.
У тестлардан ўтиш, имтиҳонларни ёзиб бериш ва курс ишларини тайёрлаш билан шуғулланган. Ҳатто айрим ҳолатларда у бу хизматлари учун 18 минг долларгача ҳақ олгани қайд этилган. Жиноий схема 2023 йилда фош бўлган.
Университет талабаларидан бири тайёрланган курс ишини ўқитувчига топширганидан кейин, текширув жараёнида флешкада университет тизимига кириш учун логин ва пароллар ҳам мавжуд экани аниқланган.
To‘liq maqolani o‘qing