Гарри Кейн Англия терма жамоаси ва мухлислар ўртасидаги ўзгача боғлиқликни эътироф этди

Zamin.uz

Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейн Далласда ўтган Жахон чемпионати дебютидан сўнг мухлислар билан содир бўлган ҳиссий лаҳзаларни ўз фаолиятидаги энг унутилмас воқеалардан бири деб атади.

Хорватия устидан қозонилган 4:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, футболчилар ва мухлислар биргаликда Oasis гуруҳининг машҳур “Вондервалл” таронасини куйлашди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу учрашувда Гарри Кейн иккита гол уриб, Жахон чемпионатларидаги голлар сони бўйича афсонавий Гари Линекернинг рекордига (10 та гол) тенглашиб олди.

Бироқ, ўйиндан кейинги интервюсида ҳужумчи шахсий натижаларидан кўра кўпроқ стадиондаги муҳит ва ишқибозлар билан ўрнатилган яқин алоқага тўхталиб ўтди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish