Zamin.uz
Жонатан исмли 194 ёшли тошбақа расман Гиннеснинг рекордлар китоби тимсоли сифатида эътироф этилди. Сайёрадаги энг кекса қуруқлик жонивори Наполеоннинг сўнгги сургун қилинган манзили — Сент-Елена оролида яшамоқда.
Бу ҳақда орол маъмурияти маълум қилди.
Хабарда айтилишича, «дунёдаги энг кекса маълум қуруқлик жонивори ва оролнинг барчага севимли маҳаллий турғуни бўлган Жонатан расман Гиннеснинг рекордлар китоби тимсоли сифатида тан олинди».
Орол ҳукумати матбуот хизмати маълум қилишича, Жонатан ёши анча улуғ бўлишига қарамай, ҳанузгача турли оммавий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing