Тинч океани тубидан 100 миллион йил аввалги коинот портлаши излари топилди

Zamin.uz

Халқаро олимлар гуруҳи Ернинг геологик қатламларида бундан 100 миллион йил аввал содир бўлган улкан космик ҳодисанинг изларини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Тинч океани тубидаги темир-марганец қобиғидан топилган ноёб радиоактив изотоплар коинотдаги кучли астрофизик портлаш натижасида тарқалган моддалар сайёрамизга қадар етиб келганидан далолат бермоқда.

Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Германиядаги Гелмголс илмий-тадқиқот маркази, Австралия ядро фанлари ва технологиялари ташкилоти (АНСТО) ҳамда Австралия миллий университети мутахассислари ушбу тадқиқотни ҳамкорликда амалга оширишди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish