Уэльс соҳилларида пайдо бўлган сирли кўк жонзотлар ҳайратга солди

Zamin.uz

Уэльс қирғоқларида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар диққатини тортган ноодатий ҳолат кузатилди. Денгиз тўлқинлари билан бирга соҳилларга юзлаб майда, ёрқин кўк тусли денгиз жонзотлари чиқиб келди. Бу ҳақда BBC маълум қилди.

Маълум бўлишича, ушбу организмлар илм-фанда “шамол билан сузувчилар” номи билан танилган. Улар Англези, Гвинадд ва Тенби ҳудудларидаги пляжларда кўплаб учраган бўлиб, ташқи кўриниши билан кўпчиликда қизиқиш уйғотган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу жонзотлар гидрозоалар колониясига мансуб бўлиб, денгиз анемонлари ва маржонларга яқин тур ҳисобланади.

Уларнинг энг ўзига хос жиҳати — танасининг юқори қисмида елкансимон тузилма мавжудлиги. Ана шу “елкан” ёрдамида улар шамол ва сув оқимлари таъсирида ҳаракатланади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish