Уэльс соҳилларида пайдо бўлган сирли кўк жонзотлар ҳайратга солди

1 дақиқа ўқиш368
Уэльс соҳилларида пайдо бўлган сирли кўк жонзотлар ҳайратга солди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Уелс қирғоқларига денгиз тўлқинлари билан юзлаб майда, ёрқин кўк тусли “шамол билан сузувчилар” деб номланувчи гидрозоалар колониясига мансуб жонзотлар чиқиб келди.
  • Англези, Гвинадд ва Тенби ҳудудларидаги пляжларда кузатилган бу организмлар танасининг юқори қисмидаги елкансимон тузилма ёрдамида ҳаракатланади.
  • Одатда узунлиги 7 сантиметр атрофида бўладиган бу жонзотлар кучли оқимлар ва бўронлар сабабли асосан куз ва қиш фаслларида соҳилларга чиқиб қолади.

Уэльс қирғоқларида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар диққатини тортган ноодатий ҳолат кузатилди. Денгиз тўлқинлари билан бирга соҳилларга юзлаб майда, ёрқин кўк тусли денгиз жонзотлари чиқиб келди. Бу ҳақда BBC маълум қилди.

Маълум бўлишича, ушбу организмлар илм-фанда “шамол билан сузувчилар” номи билан танилган. Улар Англези, Гвинадд ва Тенби ҳудудларидаги пляжларда кўплаб учраган бўлиб, ташқи кўриниши билан кўпчиликда қизиқиш уйғотган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу жонзотлар гидрозоалар колониясига мансуб бўлиб, денгиз анемонлари ва маржонларга яқин тур ҳисобланади. Уларнинг энг ўзига хос жиҳати — танасининг юқори қисмида елкансимон тузилма мавжудлиги. Ана шу “елкан” ёрдамида улар шамол ва сув оқимлари таъсирида ҳаракатланади.

Экспертлар фикрича, мазкур жонзотлар асосан куз ва қиш фаслларида кўпроқ соҳилларга чиқиб қолади. Бу даврда океандаги кучли оқимлар ва бўронлар уларни узоқ ҳудудлардан олиб келади. Одатда уларнинг узунлиги 7 сантиметр атрофида бўлади ва айрим ҳолларда минглаб тўдаси бир вақтнинг ўзида қирғоққа чиқиб қолиши мумкин.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, қуёш нурлари таъсирида ушбу жонзотларнинг кўк ранги янада ёрқинлашиб, жуда ажойиб манзара ҳосил қилади. Шу боис улар соҳилда сайр қилаётганларнинг эътибор марказига айланган.

Бироқ мутахассислар бу гўзал манзара ортида эҳтиёт чоралари ҳам борлигини эслатмоқда. “Anglesey Sea Zoo” денгиз биологи Фрэнки Хобронинг сўзларига кўра, мазкур жонзотлар ташқи кўриниши жиҳатидан машҳур Португалия физалиясига ўхшайди. Улар кичикроқ бўлса-да, чақувчи ҳужайраларга эга.

Таъкидланишича, инсон қўли териси қалин бўлгани учун тегиб кетганда ҳар доим ҳам таъсир сезилмаслиги мумкин. Аммо лаб, юз ёки бошқа сезгир тана аъзоларига тегса, ачишиш, қичишиш ва енгил оғриқ келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?