Рим яқинидан топилган қадимий вилла олимларни ҳайратга солди

Zamin.uz

Италия пойтахти Рим атрофида жойлашган Кастел-ди-Гвидо ҳудудида Рим империяси даврига мансуб бўлган улкан ва ҳашаматли вилла қолдиқлари аниқланди. Тарихий топилма археологлар ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил февраль ойида маҳаллий аҳоли мазкур ҳудудда гумонли ҳаракатлар кузатилаётгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар берган.

Шундан сўнг ўтказилган текширувлар давомида карабинерлар ноқонуний қазиш ишлари изларини — тунги фаолият, янги кавланган ерлар ва рухсатсиз техника ишлатилганини аниқлаган.

Тергов жараёнида бир гуруҳ шахслар экскватор ёрдамида ҳудудга кириб, ер остида яширинган қадимий иншоотгача етиб боргани маълум бўлди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish