Zamin.uz
Таиланддаги тарвуз фермасида яшовчи Перл исмли мушук ижтимоий тармоқларда кутилмаганда машҳурликка эришди. Тарқалган суратларда у тарвузлар орасида жуда жиддий қиёфада ўтиргани акс этган.
Фойдаланувчилар уни ҳазил тариқасида фермани назорат қилаётган “инспектор” ва “тарвузлар қўриқчиси” деб аташмоқда. Аслида Перл ҳеч қандай қўриқчи эмас.
Аммо унинг салобатли кўриниши ва масъулиятли ҳолатда ўтириши интернет фойдаланувчиларига жуда манзур бўлди. Суратлар қисқа вақт ичида кенг тарқалиб, Перлни дунё бўйлаб машҳур мушуклардан бирига айлантирди.
To‘liq maqolani o‘qing