“Тарвузлар қўриқчиси” деб ном олган мушук интернетни забт этди!

“Тарвузлар қўриқчиси” деб ном олган мушук интернетни забт этди!

Таиланддаги тарвуз фермасида яшовчи Перл исмли мушук ижтимоий тармоқларда кутилмаганда машҳурликка эришди.

Тарқалган суратларда у тарвузлар орасида жуда жиддий қиёфада ўтиргани акс этган. Фойдаланувчилар уни ҳазил тариқасида фермани назорат қилаётган “инспектор” ва “тарвузлар қўриқчиси” деб аташмоқда.

Аслида Перл ҳеч қандай қўриқчи эмас. Аммо унинг салобатли кўриниши ва масъулиятли ҳолатда ўтириши интернет фойдаланувчиларига жуда манзур бўлди.

Суратлар қисқа вақт ичида кенг тарқалиб, Перлни дунё бўйлаб машҳур мушуклардан бирига айлантирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар