Самарқандда қидирувдаги Hyundai Elantra ҳаракат вақтида қўлга олинди

Zamin.uz

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қидирувда бўлган автотранспорт воситаси аниқланди.

Ижро ҳужжатларига кўра, Самарқанд туманида яшовчи фуқаро М.Ш.дан "Капиталбанк" АТБ Чорсу филиали фойдасига 300 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли бўлган “Hyundai Elantra” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган эди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур автомашина Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида ҳаракатланаётган вақтда аниқланди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish