Самарқандда қидирувдаги Hyundai Elantra ҳаракат вақтида қўлга олинди

Мажбурий ижро бюроси ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида қидирувда бўлган Hyundai Elantra русумли автомашинаси Самарқанд шаҳри кўчаларида ҳаракатланаётган вақтда тўхтатилди. Ушбу автотранспорт воситаси Самарқанд туманида яшовчи фуқаро М.Ш.дан Капиталбанк АTB Чорсу филиали фойдасига 300 миллион сўм қарздорликни ундириш мақсадида қидирувга берилган еди.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қидирувда бўлган автотранспорт воситаси аниқланди.
Ижро ҳужжатларига кўра, Самарқанд туманида яшовчи фуқаро М.Ш.дан "Капиталбанк" АТБ Чорсу филиали фойдасига 300 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган. Суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли бўлган “Hyundai Elantra” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган эди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур автомашина Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида ҳаракатланаётган вақтда аниқланди. Қидирув ходимларининг тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда хатланди.
Шундан сўнг автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди ҳамда ижро ҳужжатлари талабларини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.































Изоҳлар 0
…