Zamin.uz
Шимолий Америка (АҚШ, Канада ва Мексика) майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионатида ҳар бир жамоа муваффақият қозониш учун нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам майда деталларгача эътибор қаратмоқда.
Машҳур «Diario AS» нашри тарқатган хабарга кўра, Норвегия миллий терма жамоаси футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва овқатланиш рационини идеал даражада сақлаш мақсадида океан ортига жуда катта миқдорда миллий маҳсулотларни олиб келган.
Гринсборога келтирилган «стратегик юк» рўйхати Норвегияликлар АҚШнинг Шимолий Каролина штати, Гринсборо шаҳрида жойлашган ўз қароргоҳларига 1 тоннадан зиёд махсус озиқ-овқат маҳсулотларини юк қилиб келишган.
Ушбу маҳсулотлар спортчиларнинг АҚШ иқлимига мослашиши ва таниш парҳезини бузмасликка ёрдам беради: Маҳсулот номи Миқдори / Вазни Аҳамияти Апельсин 6 000 дона С витамини ва тезкор энергия манбаи Атлантика лососи ва оқ балиқ 300 кг Мушакларни тиклаш учун зарур бўлган юқори сифатли оқсил (протеин) Миллий жигарранг пишлоқ (Brunost) 116 кг Скандинавияликларнинг анъанавий ва севимли углеводга бой маҳсулоти Шахсий шеф-ошпаз назорати АҚШдаги маҳаллий ва фаст-фуд таомлари футболчиларга ноқулайлик туғдирмаслиги ва вазн назоратини йўқотмаслик учун жамоа билан бирга Норвегиядан шахсий шеф-ошпаз ҳам етиб келган.
To‘liq maqolani o‘qing