Неймар сафга қайтмоқда: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси мухлисларини хурсанд қилди

Zamin.uz

Бразилия терма жамоасининг юлдузли ҳужумчиси Неймар жароҳатидан фориғ бўлиб, майдонга қайтишга тайёр.

Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти тажрибали футболчининг соғлиғи тиклангани ва гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи баҳсида иштирок эта олишини расман тасдиқлади.

Бу янгилик Шимолий Америка майдонларида кечаётган турнирда Селекао учун муҳим туртки бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълумотларга кўра, 34 ёшли Неймар болдир мушакларидаги жароҳат сабабли гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинини ўтказиб юборган эди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish