Zamin.uz
2026–2027 ўқув йили учун Ўзбекистон мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари расман старт олди. Энди ота-оналар фарзандларини мактабга жойлаштириш учун аризаларни тўлиқ электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, 20 июнь куни соат 10:00 дан бошлаб аризаларни махсус электрон платформалар орқали юбориш имконияти яратилди.
Хусусан, фуқаролар қуйидаги порталлар орқали мурожаат қилишлари мумкин: — my.maktab.uz — my.gov.uz (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) Қабул жараёнларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида махсус call-марказ ҳам иш бошлади.
Ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича 71-203-07-04 ва 71-203-04-03 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, Telegram тармоғидаги @mymaktabuz_bot орқали ҳам маслаҳат олиш имконияти мавжуд.
To‘liq maqolani o‘qing