Ўзбекистонда 1-синфга онлайн қабул расман бугундан бошланди

1 дақиқа ўқиш121
Ўзбекистонда 1-синфга онлайн қабул расман бугундан бошланди

2026–2027 ўқув йили учун Ўзбекистон мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари расман старт олди. Энди ота-оналар фарзандларини мактабга жойлаштириш учун аризаларни тўлиқ электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, 20 июнь куни соат 10:00 дан бошлаб аризаларни махсус электрон платформалар орқали юбориш имконияти яратилди.

Хусусан, фуқаролар қуйидаги порталлар орқали мурожаат қилишлари мумкин:

— my.maktab.uz
— my.gov.uz (Ягона интерактив давлат хизматлари портали)

Қабул жараёнларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида махсус call-марказ ҳам иш бошлади. Ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича 71-203-07-04 ва 71-203-04-03 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, Telegram тармоғидаги @mymaktabuz_bot орқали ҳам маслаҳат олиш имконияти мавжуд.

Вазирлик маълумотига кўра, микроҳудуд доирасидаги қабул жараёнлари 20 июндан 31 июлга қадар давом этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?