Zamin.uz
Эртага, 21 июнь куни Шимолий яримшарда йилнинг энг узун куни кузатилади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди. Ушбу ҳодиса ёзги «қуёш туриши» деб аталади ва табиатдаги энг муҳим астрономик жараёнлардан бири ҳисобланади.
Бу вақтда Қуёш осмонда энг узоқ муддат давомида кўриниб туради ва инсонлар йилнинг энг кўп кундузги ёруғлигидан баҳраманд бўлади. Жанубий яримшарда эса аксинча ҳолат юз беради.
У ерда йилнинг энг қисқа куни кузатилиб, қиш фасли бошланади. Маълум қилинишича, «Solstice» атамаси лотинча «sol» — Қуёш ва «stitium» — тўхташ ёки пауза сўзларидан келиб чиққан.
Ёзги қуёш туриши Қуёшнинг йил давомида осмондаги энг юқори нуқтага чиқиш жараёнининг якуни ҳисобланади. Шу кундан кейин эса кунлар аста-секин қисқара бошлайди ва бу жараён декабрь ойининг охиригача давом этади.
To‘liq maqolani o‘qing