Zamin.uz
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ҳаити устидан қозонилган йирик ва ишончли ғалабадан (3:0) сўнг, Бразилия миллий терма жамоаси ва «Реал Мадрид» клуби юлдузи Винисиус Жуниор ўз қувончи ва таассуротлари билан ўртоқлашди.
Ушбу баҳсда рақиб дарвозасига учинчи голни киритган маҳоратли вингер терма жамоадаги масъулияти ҳамда болаликдаги ушалмаган орзулари ҳақида тўлқинланиб гапирди.
Ишонч ва хотиржамлик пойдевори Винисиуснинг таъкидлашича, ушбу ғалаба «пентакампеонлар» учун кейинги муҳим баҳслар олдидан руҳий устунлик тақдим этади: Муҳим палла: «Бу жамоадаги барча учун жуда муҳим палла.
Ғалаба бизга кейинги ўйин олдидан ишонч ва хотиржамлик бағишлайди. Бу ўта муҳим». Ички кучга ишонч: «Ҳали кўп жиҳатларни яхшилаш керак, аммо ушбу икки ўйин бизга ўз кучимизга ишонч бермоқда».
To‘liq maqolani o‘qing