Zamin.uz
Бугун бокс бўйича Жаҳон кубогининг ярим финал баҳсларига старт берилди. Ўзбекистон бокс федерацияси хабарига кўра, рингга кўтарилган ҳамюртларимиз кескин ва муросасиз жангларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Ҳозирча ўтказилган жанглар якунига кўра, 4 нафар боксчимиз финал йўлланмасини нақд қилди , 2 нафар вакилимиз эса мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.
Ярим финал жангларининг умумий натижалари Боксчимиз Вазн тоифаси Рақиб ва унинг давлати Жанг ҳисоби Якуний натижа Фарзона Фозилова -48 кг Анжелика Кристафорсзка (Польша) 5:0 Финалга йўл олди Ситора Турдибекова -60 кг Виктория Грефеева (Қозоғистон) 1:4 Бронза медали Абдумалик Ҳалоков -60 кг Радослав Росенов (Болғария) 4:1 Финалга йўл олди Олтиной Сотимбоева +80 кг Дина Исламбекова (Қозоғистон) 5:0 Финалга йўл олди Акмалжон Исроилов -85 кг Паоло Карусо (Италия) 2:3 Бронза медали Тўрабек Ҳабибуллаев -90 кг Хуезен Хан (Хитой) 5:0 Финалга йўл олди Жанглардан қайноқ тафсилотлар Қизлар ўртасидаги шиддат: -48 кг вазндаги вакиламиз Фарзона Фозилова польшалик рақибаси устидан тўлиқ устунлик қилиб, ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳоси билан (5:0) финалга чиқди.
Афсуски, -60 кгдаги Ситора Турдибекова қозоғистонлик рақибасига имкониятни бой бериб, шоҳсупанинг 3-поғонаси билан кифояланди.
To‘liq maqolani o‘qing