Арда Гулер халқидан узр сўради: Туркия Жаҳон чемпионатини муддатидан аввал тарк этди

Zamin.uz

Туркия миллий терма жамоасининг ёш юлдузи ва Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Арда Гулер Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг мухлислардан узр сўради.

Парагвайга қарши кечган баҳсдаги 1:0 ҳисобидаги мағлубият туркларнинг турнирдаги юришига расман нуқта қўйди.

Винсензо Монтелла шогирдлари гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинида очко у ёқда турсин, ҳатто гол уришни ҳам уддалай олишмади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Эвро-2024 мусобақасида чорак финалга қадар етиб бориб, кўпчиликнинг меҳрини қозонган "ой-юлдузли" жамоа бу галги мундиалга катта умидлар билан ташриф буюрган эди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish