Zamin.uz
Англия терма жамоаси ва Реал Мадрид клубининг етакчи ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем яна бир бор жароҳат муаммоси билан диққат марказига тушди.
Жаҳон чемпионати чорак финали доирасидаги Норвегияга қарши баҳсда футболчи ўзининг чап елкасини ушлаб, оғриқ сезаётганини намойиш этган кадрлар тарқалди.
Бу ҳолат нафақат мухлисларни, балки терма жамоа мураббийлар штабини ҳам жиддий ташвишга солиб қўйди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Маямидаги "Ҳард Рокк Стадиум"да бўлиб ўтган шиддатли учрашув давомида 23 ёшли юлдуз рақиб билан тўқнашувдан сўнг юзида азоб аломатлари билан елкасини ушлагани камералар объективига муҳрланган.
To‘liq maqolani o‘qing