Ўзбекистонда 6 ойда иш жойларида 137 киши ҳаётдан кўз юмди

Zamin.uz

2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 447 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, ҳодисаларнинг 21 таси гуруҳий, 311 таси оғир оқибатли, 113 таси эса ўлим билан якунланган. Оқибатда жами 494 нафар фуқаро жабрланган.

Шундан 337 нафари оғир, 20 нафари енгил тан жароҳати олган, 137 нафари эса ҳалок бўлган.

Таққослаш учун, 2025 йил давомида мамлакатда 849 та ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, уларда 248 киши ҳалок бўлган эди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish