Zamin.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга унинг отаси, Қатарнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади.
Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.
Таъзия мактубида Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний Қатарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, халқ фаровонлигини юксалтириш ҳамда давлатни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида катта хизмат қилган давлат арбоби сифатида эътироф этилган.
Шунингдек, у Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам муносиб ҳисса қўшгани таъкидланган.
To‘liq maqolani o‘qing