Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга унинг отаси, Қатарнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Таъзия мактубида Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний Қатарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, халқ фаровонлигини юксалтириш ҳамда давлатни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида катта хизмат қилган давлат арбоби сифатида эътироф этилган.

Шунингдек, у Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам муносиб ҳисса қўшгани таъкидланган.

Президент ўз мактубида Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг ёрқин хотираси халқлар қалбида абадий сақланиб қолишини қайд этиб, Қатар Амирига, унинг оила аъзоларига ва бутун Қатар халқига чуқур ҳамдардлик ва самимий таъзия изҳор этди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар