Алежандро Гарначо Челси машғулотларига келмади: 40 миллион фунтлик трансфер барбод бўлдими

Zamin.uz

Лондоннинг Челси клуби янги мавсум олдидан ўз қароргоҳида йиғинларни бошлади, бироқ жамоанинг шов-шувли харидларидан бири бўлган Алежандро Гарначо машғулотларда кўриниш бермади.

Аргентиналик вингер Стамфорд Бридгега келганига атиги бир йил бўлганига қарамай, ёзги трансфер ойнасида клубни бутунлай тарк этиш ҳаракатига тушиб қолган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клубнинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо пайшанба куни Кобҳам базасида расмий иш бошлади. Бироқ, The Athletic нашрининг хабар беришича, 22 ёшли футболчига асосий жамоа билан машғулотларда қатнашмасликка рухсат берилган.

Бу қарор футболчининг ўзи бошқа клубга ўтиш бўйича музокаралар олиб бораётгани билан изоҳланмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish