Zamin.uz
Англия терма жамоасининг ёш юлдузи Жуд Беллингем Шимолий Америкада ўтаётган Жаҳон чемпионатида ҳақиқий етакчига айланди.
Реал Мадрид ярим ҳимоячиси турнир бошланишидан аввал ўзига нисбатан билдирилган барча шубҳа ва танқидларни йўққа чиқариб, Томас Тухел бошқарувидаги жамоанинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди.
Унинг чорак финалда Норвегияга қарши кўрсатган ўйини нафақат ғалабани таъминлади, балки футбол тарихидаги буюк натижалардан бирини янгилади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Норвегияга қарши кечган ва 2:1 ҳисобида якунланган баҳсда Беллингэм дубл қайд этди. Бу натижа билан у 40 йиллик рекордни такрорлашга муваффақ бўлди.
To‘liq maqolani o‘qing