Zamin.uz
Сунъий интеллект (AI) технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш глобал технология гигантлари учун мисли кўрилмаган молиявий юкка айланмоқда.
Bloomberg агентлиги ўтказган таҳлилларга кўра, сўнгги беш йил ичида соҳанинг энг йирик ўйинчилари ҳисобланган Alphabet, Amazon, Meta, Microsoft ва Oracle компанияларининг умумий қарзи 350 миллиард долларга кўпайган.
Бу маблағларнинг асосий қисми AI моделларини ўқитиш ва уларнинг ишлашини таъминлайдиган замонавий маълумотлар марказларини (дата-сентер) қуришга йўналтирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бугунги кунда AI инфратузилмаси анъанавий сервер тизимларидан сезиларли даражада қимматроқ ҳисобланади.
To‘liq maqolani o‘qing