Zamin.uz
Антарктидада Blood Falls номи билан танилган қизил шаршара бор. У ташқи кўриниши сабаб "Қон шаршараси" деб аталади, аммо унинг ранги қон эмас, табиий кимёвий жараёнлар билан боғлиқ.
Бу ҳодиса 1911 йилда австралиялик геолог Thomas Griffith Taylor томонидан қайд этилган. Қизил сув Taylor Glacier музлиги остидан чиқади. Олимлар изоҳига кўра, шаршара суви темирга бой ва жуда шўр.
У музлик остида миллион йиллар давомида сақланган кўлдан келади. Сув ер юзасига чиққанда ҳаводаги кислород билан тўқнашади. Натижада темир оксидланиб, зангга ўхшаш модда ҳосил қилади. Қизил ранг ҳам шундан пайдо бўлади.
Туз миқдори юқори бўлгани учун бу сув Антарктида совуғида ҳам тўлиқ музламайди. Ана шу муҳитда қуёш нурига муҳтож бўлмаган микроорганизмлар яшаши аниқланган.
To‘liq maqolani o‘qing