Zamin.uz
Ўзбекистонда кузатилаётган жазирама иссиқ фонида айрим ҳайдовчилар автомобилларини салқин сақлаш учун турли усулларни синаб кўрмоқда. Шундай ноодатий ечимлардан бири ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Тарқалган видеода бир ҳайдовчи ўз Damas автомобилига оддий уй кондиционерини ўрнатгани акс этган.
Кадрларда кондиционер машинанинг орқасига махсус тарзда жойлаштирилгани ва салонни совутиш учун фойдаланилаётгани кўринади.
Мазкур видео қисқа вақт ичида минглаб томошаларни йиғиб, интернет фойдаланувчилари орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
To‘liq maqolani o‘qing