Zamin.uz
Ўзбекистонда 13–17 июль кунлари фавқулодда иссиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, ҳафтанинг айрим кунларида ҳарорат 46–48 даражагача кўтарилиши мумкин.
Бугун, 13 июль куни, республика ҳудудларида ҳаво 38–43 даража атрофида бўлади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса ҳарорат 44–45 даражагача етиши айтилмоқда.
Ҳафта давомида текислик ва чўл ҳудудларида жазирама янада кучайиши мумкин. Тошкент ва Фарғона водийсида энг иссиқ кунлар жума ва шанбага тўғри келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда эса эҳтиёт чоралари кўрилмоқда.
Нукус шаҳри ва яна 8 та туманда 13–18 июль кунлари мактабгача таълим ташкилотлари вақтинча ёпилади. Бу қарор болалар хавфсизлиги учун СEС тавсияси асосида қабул қилинган.
To‘liq maqolani o‘qing