Zamin.uz
Солиқ қўмитаси банк карталари ўртасидаги йирик P2P ўтказмаларини назорат қилиш бўйича қарор лойиҳаси юзасидан Марказий банк ва жамоатчилик билдирган фикрларга муносабат билдирди.
Қўмита маълумотига кўра, банклар билан маълумот алмашинуви фақат Солиқ кодекси ва «Банк сири тўғрисида»ги қонун талаблари доирасида амалга оширилади.
Ушбу ҳужжатларда солиққа тортиш мақсадида айрим маълумотларни тақдим этиш тартиби назарда тутилгани қайд этилган. Идора P2P ўтказмаларнинг ўзи солиқ объекти ҳисобланмаслигини таъкидлади.
Яни жисмоний шахслар ўртасидаги оддий пул ўтказмалари автоматик равишда солиққа тортилмайди. Солиқ қўмитаси ушбу ташаббус шахсий транзакцияларни оммавий кузатишга қаратилмаганини билдирмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing