Тошкент метросида янгилик: яна учта замонавий поезд қўшилди

Zamin.uz

Тошкент метрополитени парки яна учта замонавий тўрт вагонли поезд билан бойиди.

Янги ҳаракат таркиблари пойтахт метросида йўловчиларга янада қулай хизмат кўрсатиш, поездлар ҳаракати интервалини қисқартириш ҳамда ташиш қувватини оширишга хизмат қилади.

Маълум қилинишича, мамлакатда жамоат транспортини модернизация қилиш ва аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш ишлари изчил давом этмоқда.

Шу мақсадда Тошкент метрополитенининг моддий-техник базаси босқичма-босқич янгиланиб, замонавий ҳаракат таркиблари сони оширилмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish