SpaceX янги авлод Starlink сунъий йўлдошларини атайин атмосферада ёқиб юборади

Zamin.uz

Илон Маскнинг SpaceX компанияси коинотни тадқиқ қилишда навбатдаги муҳим қадамни ташламоқда.

Starship ракетасининг бўлажак парвози доирасида орбитага илк бор янги авлод — Starlink V3 сунъий йўлдошлари олиб чиқилиши режалаштирилган.

Бироқ, ушбу миссиянинг ўзига хослиги шундаки, мазкур қурилмалар коинотда доимий қолиш учун эмас, балки парвоз якунида атмосферада ёниб кетиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

ixbt.com маълумотига кўра, Starship кемаси ўзининг навбатдаги синов парвози давомида 20 та Starlink V3 сунъий йўлдошини коинотга етказади. Ушбу қурилмалар ракетанинг суборбитал траекторияси бўйлаб ҳаракатланади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish