Zamin.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи чоғида Ўзбекистон металлургия комбинатида (Ўзметкомбинат) барпо этилган янги Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Мазкур йирик лойиҳа мамлакатимиз саноати тарихида иссиқ прокатланган пўлат листлар ишлаб чиқариш бўйича биринчи мажмуа бўлди. Zamin.uz ушбу тарихий воқеа тафсилотлари ва соҳадаги улкан ўзгаришларни тақдим этади.
Металлургия соҳасидаги 10 йиллик сакраш рақамларда Сўнгги йилларда мамлакатимизда кон-металлургия соҳасини янги технологик босқичга олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Тармоққа қарийб 2 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилиб, 31 та йирик ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди. Хусусий секторга йўл очилиши натижасида корхоналар сони 150 тадан ошди.
To‘liq maqolani o‘qing