Тошкент кўчаларида роботлар: Yandex янги хизматга тайёрланмоқда

Zamin.uz

Тошкентда етказиб бериш хизмати янги босқичга ўтиши мумкин. Yandex Uzbekistan пойтахт кўчаларида етказиб бериш роботлари синовдан ўтказилаётганини тасдиқлади.

Кўчалардаги роботлар тасодиф эмас экан Ижтимоий тармоқларда аввалроқ Тошкент кўчаларида мутахассислар ҳамроҳлигида ҳаракатланаётган роботлар акс этган видеолар тарқалган эди.

Уларнинг корпусида “Тез орада” ёзуви бўлгани кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Yandex Uzbekistan матбуот хизмати ушбу роботлар компанияга тегишли эканини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, улар ҳозирча синовдан ўтказилмоқда ва Тошкент шаҳар шароитига мослаштирилмоқда. Бу ҳали тўлиқ ишга тушган хизмат эмас.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish