Zamin.uz
Ўзбекистонда карталар ўртасидаги йирик пул ўтказмалари бўйича баҳс янги босқичга чиқди. Марказий банк танқидидан сўнг Солиқ қўмитаси P2P ўтказмалар мониторингига оид қарор лойиҳаси юзасидан ўз позициясини тушунтирди.
Солиқ қўмитаси нима деди? Солиқ қўмитаси банк сири ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари масаласида Марказий банк билдирган позицияга ҳурмат билан қарашини маълум қилди.
Қўмитага кўра, банклар билан ҳар қандай ахборот алмашинуви фақат амалдаги қонунчилик доирасида, банк сирини сақлаш, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ва фуқароларнинг банк тизимига ишончини таъминлаш тамойиллари асосида амалга оширилиши лозим.
Яъни идора ўз изоҳида “назорат бўлади, тамом” деган қаттиқ позицияни эмас, балки қонун, банк сири ва жамоатчилик ишончи сақланиши кераклигини таъкидламоқда. P2P ўтказмалар солиққа тортиладими?
To‘liq maqolani o‘qing