Zamin.uz
Туркиянинг Муғла вилоятига қарашли машҳур Бодрум туманида жорий йилнинг 13 июлга ўтар кечаси содир бўлган қуролли ҳужум бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.
Ресторанда юз берган отишма оқибатида 28 ёшли Муҳаммер Билик ҳалок бўлган. Бу ҳақда Cumhuriyet нашри хабар тарқатди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, ҳодиса Битез соҳилида жойлашган ресторанлардан бирида маҳаллий вақт билан тахминан соат 00:30 атрофида содир бўлган.
Муҳаммер Билик уч нафар таниши билан бирга овқатланаётган вақтда ҳожатхонага чиққан. У яна столига қайтиб келаётганида номаълум шахс унинг ортидан яқин масофадан бир неча марта ўқ узган.
To‘liq maqolani o‘qing