Бангкокдаги фожиали ёнғин бар ичидагиларни тириклайин қамаб қўйди

Zamin.uz

Таиланд пойтахти Бангкокда содир бўлган даҳшатли ёнғин мамлакатни ларзага солди. Аввалроқ барда чиққан ёнғин оқибатида 27 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Энди эса расмийлар қурбонларнинг шахсини аниқлаш ишларини давом эттираётгани ҳамда фожиа юзасидан барча ҳолатлар атрофлича ўрганилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг 9 нафари эркак, 18 нафари эса аёллардир.

Ёнғин оқибатида жароҳат олган яна 22 нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилган бўлиб, шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish