Иссиқда олти фарзандини машинада ташлаб кетган ота-она ушланди

Zamin.uz

АҚШнинг Канзас штатида эр-хотин олти нафар фарзандини жазирама иссиқда автомобиль ичида қолдириб, ўзлари Wingstop тез тайёрланадиган овқатланиш шохобчасида овқатлангани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Маълум қилинишича, 53 ёшли Майкл Крюгер ва 40 ёшли Тиффани Крюгер Салина шаҳридаги ресторан ичида тахминан 20–30 дақиқа бўлган.

Шу вақт мобайнида кондиционери ишламаган, фақат битта ойнаси қисман очиқ автомобилда икки нафар 7 ойлик чақалоқ, 2, 4, 5 ва 13 ёшли болалар қолдирилган.

Ҳодиса содир бўлган куни шаҳарда ҳаво ҳарорати деярли 40 даражага етган, иссиқлик индекси эса 100 даражадан ошган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish