Zamin.uz
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси оғир молиявий вазиятга тушиб қолган Суперлига клубларини қўллаб-қувватлаш ва юзага келган муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида трансфер регламентига кутилмаган ўзгартириш киритди.
Ёзги трансфер ойнаси учун амалда бўлган чекловлар вақтинчалик қисман енгиллаштирилди. Zamin.uz ўзбек футболидаги ушбу муҳим бурилишнинг сабаблари ва тафсилотларини тақдим этади.
Нега клубларда молиявий муаммо юзага келди?
Бугунги кунда Суперлига футбол клублари Президентнинг 2026 йил 24 мартдаги “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 107-сонли қарори асосида молиялаштирилмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing