Япония компаниялари сунъий интеллектдан фойдаланган ходимларига қўшимча ҳақ тўламоқда

Zamin.uz

Япониянинг йирик корпорациялари иш жараёнига сунъий интеллект (AI) технологияларини жорий этишни тезлаштириш мақсадида ходимларни моддий рағбатлантиришнинг янги тизимини йўлга қўймоқда.

Хусусан, Honda Мотор компанияси ўз ходимларига сунъий интеллект билан ишлаш кўникмалари учун махсус устамалар тўлашни бошлади.

Бу чора мамлакатда технологик трансформациянинг глобал суръатлардан ортда қолаётгани билан боғлиқ. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Honda компанияси жорий этган дастурга кўра, ходимлар сунъий интеллект бўйича малака даражасига қараб ҳар ойда 150 минг иенагача (тахминан 1000 АҚШ доллари) миқдорида қўшимча маблағ олишлари мумкин.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish