Zamin.uz
Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси сунъий интеллект (СИ) соҳасида янги босқичга қадам қўйганини эълон қилди.
Компания мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган Когнитрон платформаси корпоратив муҳитда интеллектуал ёрдамчилар ва СИ-агентларини яратиш, ўқитиш ҳамда жорий этишга мўлжалланган.
Ушбу технология йирик саноат корхоналарида иш жараёнларини автоматлаштириш ва қарор қабул қилиш тезлигини оширишда муҳим восита бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Когнитрон платформасининг ўзига хослиги шундаки, у нафақат матнли маълумотлар, балки тасвир, аудио ва видео материаллар билан ҳам ишлай олади.
To‘liq maqolani o‘qing