Zamin.uz
2026–2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовлари ўтказиладиган саналар расман эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, тест синовлари 14 июлдан 23 июлга қадар ўтказилади. Имтиҳонлар 10 кун давомида ҳар куни икки сменада ташкил этилади. Биринчи смена соат 08:00 , иккинчи смена эса 15:00 да бошланади.
Агентлик абитуриентларга тест ўтказиладиган манзилга белгиланган вақтдан камида 1,5 соат аввал етиб келишни тавсия қилди.
Шунингдек, барча иштирокчилар «Абитуриент рухсатномаси» ни my.uzbmb.uz портали орқали юклаб олиб, чоп этган ҳолда олиб келиши лозимлиги эслатилди.
To‘liq maqolani o‘qing