Тошкентликлар огоҳлантирилди: жазирама электр таъминотига таъсир қилиши мумкин

Zamin.uz

Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли иссиқ ҳаво туфайли электр энергияси истеъмоли кескин ошиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан айрим ҳудудларда қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар ёки авариявий ўчиришлар юз бериши мумкин. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали маълум қилди.

Мутахассислар нинг таъкидлашича, юқори ҳарорат фонида электр тармоқларига тушаётган юклама сезиларли даражада ортиб, ускуналарнинг ишлаш жараёнига қўшимча босим юзага келтириши мумкин.

Шу боис электр тармоқларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш, эҳтимолий носозликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кучайтирилган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish