Тошкентликлар огоҳлантирилди: жазирама электр таъминотига таъсир қилиши мумкин

Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли иссиқ ҳаво туфайли электр энергияси истеъмоли кескин ошиши кутилмоқда. Шу муносабат билан айрим ҳудудларда қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар ёки авариявий ўчиришлар юз бериши мумкин. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали маълум қилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, юқори ҳарорат фонида электр тармоқларига тушаётган юклама сезиларли даражада ортиб, ускуналарнинг ишлаш жараёнига қўшимча босим юзага келтириши мумкин.
Шу боис электр тармоқларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш, эҳтимолий носозликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кучайтирилган.
Энергетика тизими вакиллари аҳолидан электр энергиясидан тежамкор ва оқилона фойдаланишни сўраб, эҳтимолий вақтинчалик ноқулайликларга тушуниш билан муносабатда бўлишни илтимос қилди.
Маълум қилинишича, кучли юклама даврида тармоқлар барқарорлигини сақлаб қолиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.






























Изоҳлар 0
…