Zamin.uz
АҚШдаги Yellowstone миллий боғида суратга олиш иштиёқи кутилмаган ҳодисага сабаб бўлди. Ғазабланган бизон унга жуда яқинлашган сайёҳга ҳужум қилиб, шохи билан тахминан 2,5 метр баландликка ирғитиб юборган.
Ҳодиса Bridge Bay лагер ҳудудида содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, воқеадан сўнг атрофдагилар дарҳол жабрланувчига ёрдам кўрсатиб, тез ёрдам чақиришган. Сайёҳ оғир жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.
Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда қисқа вақт ичида кенг тарқалиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кўплаб фойдаланувчилар ёввойи ҳайвонларга ҳаддан ташқари яқинлашиш хавфли эканини таъкидлаб, миллий боғлардаги хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing