Zamin.uz
Москвада ҳаваскорлар ўртасида ўтказилган “планка” мусобақаси нафақат ғолиблар, балки ҳиссиётларга бой лаҳзалари билан ҳам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Мусобақада 8 ёшли Мила Медведева аёллар ўртасида 33 дақиқа давомида “планка” ҳолатини сақлаб, энг яхши натижани қайд этди ва ғолибликни қўлга киритди. Унинг чидамлилиги томошабинлар томонидан олқишланди.
Бироқ мусобақадан кейин интернет фойдаланувчиларининг эътибори ғолиб қизалоққа эмас, балки 20 дақиқа давомида “планка”да тура олган, машқ якунида кўз ёшларини тия олмаган болакайга қаратилди.
Ҳодиса акс этган видео қисқа фурсатда миллионлаб томошаларни йиғди.
To‘liq maqolani o‘qing