Zamin.uz
Германиянинг Бавария клуби янги мавсум олдидан ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида Барселона аъзоси Жулес Коунде трансфери бўйича жиддий қадамларни ташламоқда.
Мюнхенликлар франциялик ҳимоячининг халқаро майдондаги ишончли ўйинларидан сўнг унга асосий мақсадлардан бири сифатида қарамоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
БИЛД нашри берган маълумотларга кўра, Бавария раҳбарияти сўнгги кунларда футболчининг яқин атрофи билан алоқага чиқиб, унинг Аллианз Аренага кўчиб ўтиш имкониятларини муҳокама қилган.
Немис гранди ҳимоячининг шартнома шартлари ва унинг Каталония пойтахтини тарк этишга бўлган хоҳишини ўрганмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing